Загрузка...

Шохжаҳон тўйда 1,500,000 сўмга тушди



Смотреть Шохжаҳон тўйда 1,500,000 сўмга тушди беплатно


 25 ноябрь куни Ургенчдаги курсдоши Сарвар Машариповни тўйига келган Шохжахон Жўраевни сюрпризлар кутиб олди.

Қўшиқ куйлаб бўлиб бироз дам олишни истаган Шохжахон Жўраевга ўртакаш қитмирлик қилади. Яъни келин-куёв кесаётган торт бўлакларини кимошди савдосида беллашишга Шохжахонни таклиф этади. Тўйхонадаги янада қитмирроғи торт бўлагини бир миллион деб юборади, чорасиз қолган Шохжахон бир ярим миллион деганида...шартта СОТИЛДИ!-эълони!

Қалай?

Дўстига қимматбахо бўлакни тақдим қилган Шохжахон  уни  куёв ва келинга едиртиришдан бошқа иложи қолмайди.

Эртаси куни тонг сахардан  куёв  Шохжахонни Хивани айлантиргани олиб кетади. Жуда хам совуқдан шамоллашга улгурган Шохжахон биронта яқинроқ кафега исинишга кириб қоладию... Талабларга биноан отасини қўшиғини куйлашга мажбур бўлади. Аксига олиб тори ёнида эмас, кимнингдир торини келтиришгач уни зўрға амаллаб созлаб, шамоллаган овозда Шерали Жўраевнинг "Ошиқ бўлдим” қўшиғини куйлаб турганида торнинг симлари узилади.

Шунда хам охиригача куйлаб битирган Шохжахонни жонли ижросидан хамма мамнун. Видеолавха эътиборингизга хавола.

Шохжахон Жўраевни тўйларда энг файзли йигит хонанда сифатида кўпчилик гапиради. Қизларимиздан Нилуфар Усмонова кириб келганидаёқ хаммаёқ ёришиб кетгандек дея таърифлашса, Шохжахон кириб келаётганидаги ўзига ярашган виқор, салобати тўйхонани босиши сезилиши, ўзига хос бир файзи яққол сезилишини кўп эшитмоқдамиз.

Фикримча дуэт борасида Нилуфархон айнан мана шу йигит билан роса ярашган бўларди.

Мана шу сурат хам айнан бу фикрларга асосан юборилмоқда.



Шохжаҳон тўйда 1,500,000 сўмга тушди

Загрузка...


Помните, что у нас не принято писать транслитом, выражаться нецензурной лексикой и оскорблять присутствующих.
Будьте вежливы и уважайте чужое мнение.

Комментарии зрителей

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии!

РЕКЛАМА
Загрузка...
MALUMOT
РЕКЛАМА
Загрузка...
STATISTIKA
Hamma saytdagilar: 6
Mehmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0