Загрузка...

2014 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма учун кураш: Ўзбекистон-Қирғизистон



Смотреть 2014 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма учун кураш: Ўзбекистон-Қирғизистон беплатно


Шу йилнинг март ойида Куала-Лампурда ташланган қуръа натижаларига мувофиқ, Бразилияда бўлиб ўтиши кутилаётган 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг иккинчи босқич учрашувларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун қўшни Қирғизистонга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу пайтгача Жаҳон чемпионатининг финал босқич учрашувларига чиқишга муваффақ бўлмаган.

Шу боис бўлажак саралаш босқич учрашувлари ўзбекистонлик футболчилар учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонлик футбол мутахассисларига кўра ҳам, миллий терма жамоа бу гал ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган ва Жаҳон биринчилигининг якуний босқич беллашувларига чиқиш учун ҳозир ҳар қачонгидан кўра ҳам яхшироқ имкониятларга эга.

Ўзбекистонлик фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев ҳар икки миллий терма жамоаларнинг бугунги имкониятларини қандай баҳолайди? Суҳбатимизни тингланг:

Рақиблар - Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси ва Осиё қитъасидаги кўзга кўринган жамоалардан бири саналади.

Қолган минтақа давлатлари билан солиштирганда, ОФК ва ФИФА рейтинггида энг яхши кўрсаткичга эга.

Қуръа ташланмасдан бурун Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъада тўққизинчи, Қирғизистон эса, 25-ўринда бўлган.

Аммо ўзбекистонлик футболчилар рақибларидан фарқли тарзда Қатарда бўлиб ўтган сўнгги Осиё Кубогида ёрқин ўйин намойиш этиб, ўз тарихларида илк бор тўртинчи ўрингача кўтарилишга муваффақ бўлишган.

Улар Марказий Осиё давлатлари орасида ҳам Осиё Ўйинлари чемпиони бўлишга муваффақ бўлган ягона миллий терма жамоа саналишади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари бундан аввал тўрт марта учрашишган бўлса, Ўзбек томони деярли ҳамма учрашувларини йирик ҳисоб билан ютган.

Маҳаллий футбол шарҳловчилари ҳам футболчиларнинг маҳорати ва тажрибаси борасида Қирғизистоннинг Ўзбекистонга етишига анча борлигини айтишади.

Аммо улар бу икки миллий терма жамоа бу яқин йилларда бир-бирларига қарши майдонга тушишмагани ва амалда нималарга қодирликларидан тўлиқ бохабар эмасликлари факторига ҳам эътибор қаратишади.

Рақиблар - Қирғизистон

Айни ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қирғизистонлик футболчилар ҳам бўлажак беллашувда бўш келмасликларини баён қилишмоқда.

Тошкентда матбуот анжумани бераркан, Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Мурат Жумакеев Осиё қитъасининг энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушсалар-да, буни футбол деб қўйишгани, шунинг учун ҳам ҳамма нарса юз бериши мумкинлиги ҳам таъкидлаб ўтди.

Унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Вадим Абрамов эса, ўзларининг фаворит эканликларини майдонда исботлашлари лозимлиги, рақиблари ҳам ўзига яраша ўйин услуби ва кучли жиҳатларга эга эканликлари, шунинг учун ҳам ўзларини олдинда осон ўйин кутмоқда, деб айта олмаслигини билдирди.

Лекин, нима бўлганда ҳам, ҳар икки томон чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларини хурсанд қилиш ниятида эканликларини айтишмоқда.

Буёғи нима бўлади?

Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари орасидаги жавоб учрашуви эса, шу йилнинг 28 июл куни бўлиб ўтади.

Бугунги беллашув Тошкентнинг "Пахтакор” марказий стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади.

Қай бир миллий терма жамоа ғолиб чиқишидан қатъиназар, иккинчи босқич саралаш босқич беллашувларида ғолиб чиққан 15 жамоа Осиё қитъасининг беш наҳангги сафларига қўшилишади.

Шундан сўнг ташланган қуръа натижасига мувофиқ, жамоалар тўрт гуруҳга бўлиниб, учинчи босқич саралаш учрашувларида беллашишади.

Саралаш босқич беллашувларида қатнашиш истагини билдириб, Осиё қитъасидан 43 давлат ариза топширган.

Улар 2014 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Осиё қитъасига ажратилган 4.5 та ўрин учун кураш олиб боришади.



2014 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма учун кураш: Ўзбекистон-Қирғизистон

Загрузка...


Помните, что у нас не принято писать транслитом, выражаться нецензурной лексикой и оскорблять присутствующих.
Будьте вежливы и уважайте чужое мнение.

Комментарии зрителей

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии!

РЕКЛАМА
Загрузка...
MALUMOT
РЕКЛАМА
Загрузка...
STATISTIKA
Hamma saytdagilar: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0